Жаҳон | 23:42 / 24.05.2019
10814
1 дақиқада ўқилади

Туркия мусулмон давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони бўйича етакчига айланди

2018 йилда Туркия мусулмон давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони бўйича етакчига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов маълум қилди. 

“Охирги йилларда давлатимизга мусулмон давлатлардан ташриф буюрувчи сайёҳлар сони кескин ошди. 2018 йилда мусулмон давлатлардан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар сони ошганини кузатмоқдамиз, жумладан Малайзиядан (66 фоизга ўсган) ва Индонезиядан (+88 фоиз)”, деб маълум қилди Оққулов Самарқанддаги анжуманда.

Унинг айтишича, ўтган йил мусулмон давлатлардан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони бўйича Туркия (41299), Покистон (5568), Малайзия (2768), Эрон (2658), Индонезия (1589) ва БАА (1580) етакчилик қилган. Бу давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга туризмнинг бошқа турлари билан бир қаторда зиёрат туризми йўналишида ташриф буюрмоқдалар.

Самарқандда 24 майда “Буюк Ипак йўли чорраҳасида зиёрат туризмининг ренессанси” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

Мавзуга оид