Ўзбекистон | 11:38 / 29.05.2019
42557
2 дақиқада ўқилади

Темур Мусин: «Тошкентга тадбиркорлар, иш ўринлари, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш керак эмас»

Фото: kommersant.uz

Caravan Group ресторанлар тармоғи асосчиси Темур Мусин Ўзбекистондан ташқарида ресторан бизнеси билан шуғулланишда давом этади. У бу ҳақда Facebook’даги саҳифасида хабар берди.

Ушбу ҳафтада Мажбурий ижро бюроси тадбиркорнинг икки ресторани - Chelsea (бошланғич нархи - 4 млрд сўм) ва Chinara's’ни (6 млрд сўм) сотувга қўйгани маълум бўлди.

Қандай сабабларга кўра ушбу объектлар сотувга қўйилгани ҳозирча маълум эмас. Мусиннинг ўзи айтишича, «вазият учун масъул бўлганларнинг барча занжирини» матбуот анжуманига таклиф қилади ва «содир бўлган барча тартибсизликлар» учун изоҳ беришни сўрайди. «Шу билан бирга, биз жамоатчиликка қонунларга риоя қилиш, раҳбарларнинг ўз ходимлари учун масъулияти ҳақида маълумот берамиз», - дея таъкидлаб ўтди у.

«Ҳақиқатдан ҳам тадбиркорликни синф сифатида ривожлантиришни хоҳлаётган президент ва биз, бизнес ўртасида жуда катта қатлам бор. Бу бепарво планктонлар массасини жавобгарликка чақирамиз, кимдир юқоридан пастга, кимдир пастдан юқорига. Биз токи бу коррупционер, «ҳал қилувчилар», популистлар, ишёқмаслар, ҳаваскорлар ва бошқа тўсиқларни олиб ташламас эканмиз, мамлакатда ҳеч нарса ўзгармайди. Биз 25 йил давомида қўрқишдан чарчадик, ўйлашимча, энди ҳақиқат учун очиқ курашиш мумкин», - деди Мусин амалдорлар ҳақида. 

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ҳеч қаерга кетиб қолмаган. «Шунчаки энди ресторанлар мамлакатдан ташқарида ривожланади, бу ерда иш ўринларини яратиш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш керак эмас», - дея қўшимча қилиб ўтди Caravan Group асосчиси.

Мавзуга оид