Ўзбекистон | 15:50 / 30.05.2019
13872
1 дақиқада ўқилади

Медведев Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 10 млрд долларгача етказилишини айтди

Фото: Александр Астафьев / ТАСС

Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг айтишича, яқин вақт ичида Ўзбекистон билан икки томонлама савдо ҳажми 10 млрд долларгача етказилади. У бу ҳақда ҳукуматлар раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида айтди.

"Айтиб ўтганимдек, савдо айланмаси 20-25%га ошди, 4,5 млрд долларга етди", - деди у.

Медведевнинг айтишича, бу МДҲ давлатлари орасидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

"Ижобий ўсиш бу йил ҳам сақланб қолади, шу боис савдо айланмасини 10 млрд долларлик кўрсаткичга олиб чиқиш вазифаси қўйилган", - деди Россия бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, Бугун, 30 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведевни қабул қилди. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда ўзаро алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани алоҳида таъкидланди.

Мавзуга оид