Ўзбекистон | 10:47 / 01.06.2019
24318
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори тайинланди
Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг ректори тайинланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, бундан буён Ўктам Раҳимович Саломов Турин политехника университети раҳбари сифатида иш олиб боради.
Қайд этилишича, У.Саломов бунгача Андижон машинасозлик институтининг ректори лавозимида фаолият юритган.
Бундан олдин, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 27 майдаги ПҚ-4339-сонли қарори билан Конгратбой Шарипов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
К.Шарипов 2017 йилдан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори сифатида ишлаган.
Мавзуга оид
16:55 / 10.01.2024
Турин политехника университетига янги ректор тайинланди
15:29 / 22.04.2022
Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига қабул давом этмоқда!
12:00 / 23.08.2021
Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетида қабул жараёни давом этмоқда
12:07 / 13.06.2021