«Новапорт» Самарқанд аэропорти реконструкциясини 2022 йилнинг баҳоригача якунлашни режалаштирмоқда
Россиянинг «Новапорт» аэропортлар ҳолдинги 2022 йилнинг баҳоригача Самарқанд аэропорти реконструкциясини якунлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Новапорт» эгаларидан бири Роман Троценко хабар берди, деб ёзмоқда ТАСС.
«У ерда муддатлар бор [Ўзбекистондаги учта аэропортни модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш]. Самарқанд бўйича 2022 йил баҳори - ШҲТ саммитининг ўтказилиши, шу вақтга келиб Самарқанд аэропорти тўлиқ реконструкция қилиниши лозим», - деди у.
Май ойи охирида Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Россияга қарашли «Новапорт» компанияси Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларини модернизация қилиш бўйича шартнома имзолади.
Таъкидлаш жоизки, «Новапорт» компанияси активида қуйидаги аэропортлар бор:
1. Чита халқаро аэропорти
2. Челябинск халқаро аэропорти
3. Томск халқаро аэропорти
4. Астрахань халқаро аэропорти
5. Волгоград халқаро аэропорти
6. Новосибирск халқаро аэропорти
7. Тюмень халқаро аэропорти
8. Мурманск халқаро аэропорти
9. Пермь халқаро аэропорти
10. Кемерово халқаро аэропорти
11. Минеральные Воды халқаро аэропорти
12. Калининград халқаро аэропорти.
Мавзуга оид
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
20:25 / 19.09.2024
Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024