Шаҳрисабзда 2та олий ўқув юртининг филиали ташкил этилди
Ҳукуматнинг 2019 йил 11 июнь кунги 488- ва 489-сонли қарорлари билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилди. Бу ҳақда телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар қилинган.
Қарор билан Филиалларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.
Мазкур Филиалларда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Шунингдек, қарор билан ушбу филиалларнинг васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.
Қарши давлат университети қошидаги Шаҳрисабз академик лицейининг бино ва иншоотлари – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Филиалига, Шаҳрисабз енгил саноат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари эса Тошкент кимё-технология институти Филиалига берилди.
Мазкур академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.
Мавзуга оид
08:54 / 12.09.2024
Шаҳрисабз аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади
08:30 / 27.07.2024
Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди
15:10 / 25.07.2024
Тошкентда Lacetti’нинг бетон устунга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:16 / 05.06.2024