Жаҳон | 07:55 / 22.06.2019
9301
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитойнинг яна беш компаниясини санкциялар рўйхатига киритди

Фото: AP Photo / Charles Dharapak

АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг бешта компаниясини Америка товар ва маҳсулотларини сотиб олишга ҳаққи йўқ юридик шахслар рўйхатига киритганини маълум қилди.

Вазирлик матбуот релизида айтилишича, рўйхатдан Chengdu Haiguang Integrated Circuit, Chengdu Haiguang Microelectronics Technology, Higon, Sugon ва Цзяннань компьютер технологиялари университети жой олди.

Ушбу ташкилотлар фаолияти АҚШ давлат хавфсизлиги ва ташқи сиёсати манфаатларига зид деб топилди. АҚШ компаниялари уларга товар ва хизматлар сотиш учун махсус рухсатнома олишлари керак бўлади.

Қора рўйхатга киритилган компаниялар ўта тез ишлайдиган компьютерлар, микрочиплар, дастурий таъминотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Аввалроқ Huawei компанияси АҚШ қора рўйхатидан жой олганди.

Мавзуга оид