Жаҳон | 12:36 / 27.06.2019
50418
1 дақиқада ўқилади

Германия президенти билан учрашув вақтида Меркелни яна қалтироқ тутди

Фото: Kay Nietfeld / DPA / Globallookpress.com

Германия канцлери Ангела Меркель ўзини яна ёмон ҳис қилди. Мамлакат президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашув чоғида уни кучли қалтироқ тутган. Бу ҳақда Reutеrs хабар бермоқда.

Аввалроқ ҳам канцлер билан ана шундай ҳолат юз берганди. Меркель Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида титроқ остида қолганди. Берлинда бўлиб ўтган маросимда Меркелни тўсатдан титроқ босган, у титроқни босиш учун қўлларининг ҳолатини бир неча бор ўзгартирганди.  

Меркель учрашувдан кейинги матбуот анжуманда тоби қочишига организмнинг сувсизланиши сабаб бўлганини, бир неча шиша сув ичгач ўзини яхши ҳис қила бошлаганлигини айтганди.

Мавзуга оид