Жамият | 00:55 / 03.07.2019
20687
1 дақиқада ўқилади

Бухоро шаҳрида илк бор гуллар байрами ўтказилди — фотолар

Бухоро шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги фавворалар майдонида гуллар байрами бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, гуллар байрамида 130 га яқин корхона-ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан 8 гектар майдонда турли хилдаги, Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган, дунёнинг барча минтақаларида етиштириладиган, бир-бирига ўхшамаган, бежирим ва бетакрор 1 миллионга яқин гуллардан 120дан ортиқ антиқа декорация ва элементлар тайёрланди.

Фақат бу эмас. Байрам доирасида турли маданий тадбирлар ва кўнгилочар дастурлар ташриф буюрувчилар кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади.

Мавзуга оид