Ўзбекистон | 12:42 / 09.07.2019
63071
1 дақиқада ўқилади

Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси қўлга олинди 

Фото: KUN.UZ

Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаси хабар қилди.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси М. Х. 5 июль куни ўз хизмат хонасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган. 

Манба маълумотига кўра, суд раиси 3 000 АҚШ доллари миқдорида пора олишда айбланмоқда. 

Билдирилишича, М.Х.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг беш ойида турли лавозимлардаги 417 мансабдор шахсга 420та жиноий иш қўзғатилган. 206та жиноят иши бўйича 284 мансабдор шахс жавобгарликка тортилган

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 21 нафари пора олиш, 11 нафари пора бериш жинояти учун жавобгар бўлган.

Мавзуга оид