Ўзбекистон | 10:58 / 09.07.2019
9381
1 дақиқада ўқилади

Шахсга доир маълумотлар бўйича жавобгарлик чоралари белгиланди

Фото: Norma.uz

Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, фойдаланиш, бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш:

фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) 5 бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача);

мансабдор шахсларга 5 бараваридан (1 млн 13 минг 650 сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг содир этилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача (10 млн 136 минг 500 сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мазкур жавобгарлик чоралари 2019 йил 1 октябрдан кучга киради.

Мавзуга оид