Жаҳон | 22:00 / 10.07.2019
13203
1 дақиқада ўқилади
Атамбоев ички ишлар вазирлигига яна сўроққа чақиртирилди
Қирғизистон ички ишлар вазирлигининг бош тергов бошқармаси собиқ президент Алмазбек Атамбоевни такроран сўроққа чақиртирди. Маълум қилинишича, Атамбоев 11 июлда сўроққа келиши керак.
Атамбоевга сўроққа келиш ҳақидаги биринчи чақирув қоғози 9 июлда келган. Бироқ собиқ президент сўроққа боришдан бош тортиб, чақирув қоғозини ҳатто қўлига олмаслигини айтган. Таъкидланишича, Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши иши бўйича кўрсатма бериши керак.
Қирғизистонда Атамбоевга бир нечта айбловлар қўйилмоқда. Агар суд собиқ президентни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазоси олиши мумкин.
9 июлда Атамбоев Қирғизистоннинг собиқ президенти мақомидан маҳрум этилди. Аввалроқ эса у дахлсизликдан маҳрум этилганди.