Ўзбекистон | 01:51 / 11.07.2019
5297
2 дақиқада ўқилади

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси келгуси устувор вазифаларни маълум қилди

Фото: KUN.UZ

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, мутасадди вазирлик ва идора ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси 2019 йилнинг дастлабки олти ойи давомида амалга оширган ишлари бўйича ҳисобот берди.

Ҳисоботда келтирилишича, ўтган вақт давомида қўмита томонидан 10та масала, шу жумладан 4та қонун кўриб чиқилган. 

Қўмита раиси, сенатор Фаррух Дадахўжаевнинг таъкидлашича, ярим йиллик давомида қўмита юборган 55та сенатор сўрови ва мурожаатларининг 43таси тегишли муассасалар томонидан кўриб чиқилган, улар бўйича самарали натижаларга эришилган ва фуқаролар томонидан келиб тушган 2738та мурожаатдан 166таси Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар томонидан кўриб чиқилган. 

Эндиликда, қўмита ўз фаолиятида асосий эътиборни Республика Президентининг Сенат йигирманчи ялпи мажлисида сўзлаган нутқида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июл куни Сенатнинг 20 ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаган эди.

Мавзуга оид