Жамият | 12:39 / 11.07.2019
19371
1 дақиқада ўқилади

Петербургда жароҳатланган ўзбекистонлик аёл ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: Василий Кузьмиченок / ТАСС

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йил 7 июль куни мазкур шаҳарда травматик милтиқ орқали Ўзбекистон фуқароси К.А.нинг юзи жароҳатлангани тўғрисидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

ТИВ хабарига кўра, жароҳатланган ҳамюртимиз шифохонага жойлаштирилган ҳамда унинг ҳолати қониқарли. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Бош консулхонага берган хабарига кўра мазкур қуролли ҳужумда гумонланувчи шахс қўлга олинган. Унга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона Ўзбекистон фуқароси билан боғлиқ мазкур вазиятни ўз назоратига олган, дейилади маълумотда.

Бундан олдин, Петербургда ўзбекистонлик аёл касалхонага олиб кетилгани, унинг юзига қарата ўқ узишгани хабар берилганди.

Мавзуга оид