Ўзбекистон | 00:40 / 14.07.2019
32464
2 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар энди онлайн ҳужжат топширишлари мумкин

Фото: KUN.UZ

Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган талабалар учун янги қулайлик пайдо бўлди. Энди улар ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали ҳужжат топширишлари мумкин.

My.gov.uz порталида онлайн ҳужжат топшириш ойнаси пайдо бўлди. Энди абитуриентлар мана бу ҳавола орқали навбатда турмасдан 5та ОТМга (ТДЮУ, СамДУ, ҚДУ, ФарДУ, ГулДУ) онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.

My.gov.uz орқали рўйхатдан ўтиш 5 қадамдан иборат:

1-қадам. Паспорт, яшаш манзили ва телефон маълумотларини тўлдириш.
2-қадам. Тугатган таълим муассаси ҳақида маълумотларни киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб).
3-қадам. Таълим шакли (кудузги, кечги, сиртқи), таълим тили ва тест топшириш графикасини белгилаш.
Шунингдек, мазкур қадамда устуворлик асосида 3 тагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши танланиб, чет тили ва тест топшириш ҳудуди белгиланади.
4-қадам. Сўровнома (Қайд этилган маълумотлар тўғрилигини тасдиқлаш).
5-қадам. Давлат божини тўлаш.

Қайд этиш керакки, мамлакатдаги барча ОТМларга ҳужжат топширишда юзага келаётган навбатларга ДТМ сайти қотиб қолаётгани келтирилаётганди.

Давлат хизматлари марказларида ҳам катта навбатлар пайдо бўлгани эса қўшимча мураккаблик туғдираётганди. My.gov.uz сайтида онлайн ҳужжат топшириш бу борадаги мураккабликларни енгиллаштириши кутилмоқда.

Мавзуга оид