Ўзбекистон | 16:32 / 22.07.2019
11068
1 дақиқада ўқилади

Тошкент - Қизилўрда йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилди

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Бугун, 22 июлдан эътиборан Uzautotrans Service МЧЖ Тошкент - Қизилўрда йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновларини амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, замонавий қулайликларга эга бўлган Yutong автобуси маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Тошкент автовокзалидан йўлга чиқади. Мазкур йўналиш масофаси 583 км бўлиб, йўлга 10 соат-у 30 дақиқа сарфланади, йўл ҳақи эса 80 000 сўмни ташкил этади. 

Хабарда айтилишича, автобуслар чегарани «Ғишткўприк» ва «Жибек Жоли» назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтади. Рейсларнинг охирги тўхташ нуқтаси - «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «Салтанат» (Қозоғистон) автовокзаллари. 

Автобуслар Қизилўрдадан Тошкент томон соат 16:30 да йўлга чиқади.

Мавзуга оид