Ўзбекистон | 18:34 / 03.08.2019
105845
2 дақиқада ўқилади

«Жаслиқ» ёпилиши юзасидан Ўзбекистонга бефарқ бўлмаган хорижий шахслар фикр билдиришмоқда

Фото: Иван Руднев

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида» ги қарорни имзолади. «Жаслиқ» қўрғонида жойлашган, халқ орасида ҳам «Жаслиқ» номи билан машҳур муассасанинг ёпилиши юзасидан Ўзбекистон ҳаётига бефарқ бўлмаган бир қатор хорижий шахслар ижтимоий тармоқларда муносабатини билдиришмоқда.

АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Памела Спратлен:  

« Жуда ҳам рамзий аҳамиятга эга қарор! Модомики, «Жаслиқ»  тўлиқ ёпилар экан (умуман қайта очилмаслиги лозим), бу қарор ўтмиш билан ришталарни узиш учун ўта кучли ва зарур ишора бўлади. Янги Ўзбекистон учун ундай масканлар керак эмас ва ҳукумат буни англаб етгани ниҳоятда муҳимдир».

The Economist журналисти Жоанна Лиллис:

«Бу —  катта аҳамиятга эга молик. Ўзбекистон учун катта янгилик».

Human Rights Watch вакили Андрью Строглен:

«Бу охирги ўтган қисқа муддат ичида янграган яхши янгиликларнинг биридир. Шунга қарамай, босиб ўтилиши шарт бўлган катта йўл олдинда, ҳукуматда кўпчилик ислоҳотларга интилса, айримлар унинг аксини бажармоқда».

 Human Rights Watch вакили Стив Свердлов:

«Шаксиз, бу Ўзбекистон учун яхши янгилик, умид қиламанки, эпоханинг якуни ҳам шу. Ўзбекистоннинг шов-шувли зўравонлик ишлари айнан Жаслиқда содир этилган. Муассасани ёпиш билан президент катта сиёсий жасорат кўрсатди. Тарихни ўрганиш керак, хатолар такрорланмаслиги керак».

Мавзуга оид