Нидерландия маликаси Кристина вафот этди
Гаагада 72 ёшда Нидерландия маликаси Кристина вафот этди. Бу ҳақда Нидерландия қироллик уйи хабар берди.
Кристина Нордейнде саройида ҳаётдан кўз юмган. 2017 йилда унга суяк саратони ташхиси қўйилган, бироқ унинг аҳволи бароқарорлиги ва хавотир уйғотмаётгани таъкидлаб келинган.
Марҳума малика Юлиана ва шаҳзода Бернарднинг тўртинчи кенжа қизи бўлган. У собиқ қиролича Беатрикснинг синглиси ва амалдаги қирол Вилелм-Алексаннинг холаси бўлган.
Малика болалигида деярли кўриш қобилиятини йўқотган. Шу сабабли у ўсмирлик даврларидаёқ қироллик уйи ҳаётида фаол иштирокдан бош тортган ва қироллик оиласининг энг камсуқум аъзоларидан бири бўлган.
Қироллик саройи хабарида таъкидланишича, Кристина мусиқий истеъдодга эга бўлган “меҳрибон инсон” бўлган.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
00:11 / 12.11.2024
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
20:41 / 08.10.2024