Жамият | 11:29 / 29.08.2019
27622
1 дақиқада ўқилади

Себзор кўчасида ёниб кетган «Газель» ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 4 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 1 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинни ташкил этмоқда. Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 2019 йил 28 август куни соат 16:56да, Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчаси 7-уй қаршисида, “Газель” русумли микроавтобус мотор ва салон қисми ёнган. 

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 17:01да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:08да бартараф этилган. 

Ёнғин автотранспорт воситасининг электр симларини қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

 

Мавзуга оид