Тошкентдан яна иккита шаҳарга мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди
“Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан 27 август кунидан эътиборан “Тошкент-Яккабоғ” йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Мазкур йўналиш масофаси 500 км бўлиб, чипта нархи 52 000 сўм этиб белгиланган. Қатновлар замонавий барча қулайликларга эга бўлган Yutong автобусларида амалга оширилади. Ушбу йўналиш бўйича автобус соат 13:10да “Тошкент” автовокзалидан йўлга чиқади. Яккабоғдан эса 09:30да пойтахт томон ҳаракатланишни бошлайди.
Шунингдек, 30 август кунидан эътиборан “Тошкент-Ургут” йўналишида ҳам мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади. Масофаси 387,9 км бўлган ушбу йўналишда чипта нархи 42 000 сўмни ташкил этади. Автобус соат 13:20да “Тошкент” автовокзалидан жўнайди. Ургутдан эса 07:30да ҳаракатланишни бошлайди.
“Ҳурматли йўловчилар, Тошкент автовокзалидан амалга оширилаётган маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича мунтазам қатновлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни автовокзалнинг (71) 207 87 00, 207 87 02 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, маҳаллий йўналишлар бўйича қатновларга чипталарни avtoticket.uz сайти орқали ҳам сотиб олиш имкони мавжуд”, - дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
09:26 / 13.11.2024