Сенатор: бугун яна ўша-ўша бачканалик, манманлик, пул сочиш, қатор-қатор машиналарда сайр қилиш ҳолатлари авжга чиқди
«Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлисида муҳокама қилинди ва Сенатнинг 22-ялпи мажлисида тасдиқланди.
Муҳокама давомида сўзга чиққан Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзо дабдабабозлик ҳолатларини танқид қилди.
Унинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тўйлар ва кортежлар билан боғлиқ лавҳалар ақли бор одамни ҳушёр торттиради.
«Кўриниб турибдики, тўй-ҳашам, ортиқча дабдаба, исрофгарчилик каби ҳолатлар асрлар давомида бизни тараққиётдан ортга тортиб келяпти. Шунинг учун 2018 йилдан бу масалага жиддий эътибор қаратиб, тегишли қарорлар қабул қилганимиздан хабарингиз бор.
Лекин биз мазкур ҳужжатларда масъулиятни асосан жамоатчилик, ҳудудлардаги комиссиялар зиммасига юклагандик. Афсуски, натижа кутганимиздек бўлмади. Ўша пайтда дабдабалар бироз пасайган бўлса-да бугун яна ўша-ўша бачканалик, манманлик, пул сочиш, қатор-қатор машиналарда сайр қилиш ҳолатлари авжга чиқди», дея таъкидлади сенатор.
Иқбол Мирзо айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимлари ва уларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботиб, ундан қутулиш мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетаётгани ҳақида ҳам гапирди.
«Энди камига яқинда “папка тўйи” деган бемаза маросим ҳам пайдо бўлибди. Бундай маросимларни ташкил этаётган шахсларда тадбирларни обрўлироқ жойда ўтказишга, моддий мавқеи билан мақтанишга интилиш кучаймоқда», дея яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога муносабат билдирди сенатор.
Янги қатъий қарорнинг қабул қилиниши бу каби ортиқча ва дабдабали ҳолатларни чеклашига умид билдирилмоқда.
Мавзуга оид
17:03 / 29.11.2024
Ўзбекистон йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда — Сенат
16:12 / 22.11.2024
Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди
18:37 / 17.11.2024
Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди
22:55 / 16.11.2024