Иқтисодиёт | 13:02 / 19.09.2019
31733
2 дақиқада ўқилади

Epsilon компанияси ҳафта давомида 6 та ГРП ўтказди ва газ қазиб олиш ҳажмини 1000%га оширди

Epsilon компанияси углеводородларни қазиб олиш ҳажмини ошириш мақсадида фаоллик билан янги технологияларни, шу жумладан «Қатламни гидравлик ёриш» усулини (ГРП) тадбиқ этмоқда. 2019 йил 11-17 сентябр оралиғида компания 6та қудуқда мазкур усулни қўллаши натижасида, улардаги газ қазиб олишнинг умумий кунлик ҳажми 156 минг кубометрдан 1,6 млн. кубометргача ўсди.

Ҳаммаси бўлиб, жорий йилнинг июн-сентябр ойларида компания 19та қудуқда юқоридаги усулни амалга ошириши натижасида, кунлик углеводородлар қазиб чиқариш ҳажми 3,3 млн. кубометрга ўсди.

Барча қудуқлар газ қувурларига уланган бўлиб, қазиб олинаётган табиий газ ҳамда суюқ углеводородлар ички бозорга Ўзбекистон аҳолиси эҳтиёжи учун, шунингдек, бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун йўналтирилган.

Компания янги технологияларни қўллаган ҳолда, углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш борасидаги ишларни изчиллик билан давом эттирмоқда. Бу борадаги эришилаётган натижалар хақида биз ўқувчиларни хабардор этиб борамиз.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид