Спорт | 12:25 / 22.09.2019
6656
1 дақиқада ўқилади
Эркин кураш. Ўзбекистоннинг 2 вакили бронза олиши мумкин
Бугун Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади.
Регламентга кўра, ушбу кун дастурида эркин кураш бўйича кечаги дастурдан сўнг медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолган спортчилар баҳс олиб боришади.
21 сентябрь кунги беллашувлар якуни бўйича Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг икки нафар вакили - Аббос Раҳмонов (-61 кг) ва Рашид Қурбонов (-79 кг) бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолишди. Бу борада Раҳмонов ўтиш босқичида ўз рақибини кутаётган бўлса, ярим финалда имкониятни бой берган Қурбоновнинг ҳам рақиби кечки дастурда маълум бўлади.