Ўзбекистон | 19:30 / 29.09.2019
18513
23 дақиқада ўқилади

Купернинг истеъфоси, Абрамовнинг қайтиши, Ихтиёр Абдуллаевга ҳукм, солиқ сиёсати бўйича янги қарор ҳамда ҳафтанинг бошқа хабарлари

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.

 

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

 ·       «Ўзбекистонда энг обрўли инсон муаллим бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади ва таълим-тарбия тизимининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлади

·       БМТ ишчи гуруҳи Шавкат Мирзиёевни мукофотлади

·       «Махсус хизматларга ва прокуратурага кенг ваколатлар бериб юборилган». БМТ махсус маърузачиси суд-ҳуқуқ соҳасида ҳал қилиниши керак бўлган 6 масалани айтди

·       Хитой Ўзбекистон ҳудудлари хавфсизлиги учун 1 млрд доллар ажратади

·       Сенат: ХМТ Ўзбекистоннинг ёшлар бандлигини таъминлаш сиёсатини ижобий баҳолади

 

Тайинловлар, истеъфолар, ўзгаришлар

 ·       Президент администрацияси раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

·       «Ўзтрансгаз» бошқарувида ўзгариш: раиснинг янги биринчи ўринбосари тайинланди

·       «Ўзбекнефтгаз» раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

·       Ҳисоб палатаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

·       Фазлиддин Умаров ва Абдулла Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосарларии лавозимига тайинланди

·       Давлат божхона қўмитасида қатор тайинловлар амалга оширилди

·       Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди

·       Самарқанд шаҳрида бош солиқчи ўзгарди

 

Вазирликлар ва идоралар

 ·       Ҳукумат Дин ишлари бўйича қўмитага алоқадор янги қарор қабул қилиши кутиляпти

·       Ҳукумат Чирчиқ шаҳри бўйича янги қарор қабул қилади

·       Ҳукуматнинг Бекобод шаҳри бўйича қарори қабул қилинади

·       Ўзбекистонда ўрмон хўжалигини ривожлантириш концепцияси тасдиқланади

·       Ҳукумат Чирчиқ шаҳри бўйича янги қарор қабул қилади

·       Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳаси эълон қилинди

 

Иқтисодиёт

 ·       Ўзбекистон собиқ иттифоқ ҳудудида нарх-наво ўсиши бўйича биринчи ўринни эгаллади

·       Ўзбекистон ташқи қарзи 20,7 млрд долларга етди

·       Парламент: Тўловлар тўғрисидаги янги қонун «яширин» иқтисодиёт ҳажмини кескин қисқартириш имкониятини яратади

·       Тадбиркорларни ноқонуний ҳомийлик ишларига жалб этишга қарши акция эълон қилинди

·       Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш жараёни соддалаштирилади

 

Молия ва банк

 ·       Ўзбекистонда банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатади. Марказий банк буни тасдиқлади

·       Долларнинг расмий курси ошди ва банкларда унинг нархи 9500 сўмгача кўтарилди

·       «Ўзбекистонда очиқ маълумотларни тақдим этмаслик миллий хавфсизликни таъминлаш ниқоби остига яширилади» - Жаҳон Банки эксперти

·       Жаҳон банки Ўзбекистонни энг ислоҳотчи Топ-20 давлатлар рўйхатига киритди

 

Солиқ тизими

 

·       Президент ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга тушириш ҳақидаги қарорини имзолади

·       Солиқ сиёсати бўйича президент фармони: энг муҳим уч жиҳат

·       ҚҚС ставкасининг пасайтирилиши ва солиқ ислоҳотларига назар: ютуқлар ва муаммолар

·       Ўзбекистонда бизнес соддалаштирилган ҚҚСдан воз кечишни бошлади

·       Президент қарори: Солиқ идораларининг солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобини «музлатиб қўйиш» ваколати бекор қилинади

·       Молия вазирлиги давлат ҚҚСни пасайтиришдан келадиган йўқотишларни қандай қоплашини айтди

·       1 октябрдан айрим турдаги маҳсулотларнинг акциз солиғи ошади

·       Алихўжа, Хўжаали? ҚҚС ва Фойда солиғидаги ўзгаришлар ҳақида

 

Автосаноат

 

·       «Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш – Шавкат Умурзоқов

·       UzAuto янги моделлари GM билан бир хил вақтда ишлаб чиқилади – Шавкат Умурзоқов

·       Россиялик блогер Ўзбекистонда йиғиладиган биринчи электрокарни синовдан ўтказди

·       Хитой компанияси Ангренда электропикаплар ишлаб чиқаради

 

Энергетика

 ·       Бухоро вилоятида 1,8 млрд долларлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди

·        «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилади

·       Мўйноқда қуёш электростанцияси қурилади

·       1 мартдан ҳожатхонаси бўлмаган АЁҚСларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади

·       Сурғил кони ва Устюрт газ-кимё мажмуаси: +50 ва -30 даража ҳаво ҳароратидаги иш жараёни

 

Фермерлар ва қишлоқ хўжалиги

 ·       Ўзбекистонда илк бора органик пахта етиштириш самарали кечди

·       Тошкент вилоятида замонавий агросаноат кластери ташкил этилади

·       Ҳукумат 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўйича қарор қабул қилади

·       Ўзбекистонда бир йилда ўртача қанча сув ишлатилиши маълум бўлди

·       Ердан самарали фойдаланишда қандай муаммолар борлиги очиқланди

 

Олий таълим

·       Самарқандда Азиз Абдуҳакимов ректорлигидаги туризм университети янги ўқув мавсумини бошлади

·       Талабаларга стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди

·       ОТМларда контракт пулини тўлашнинг сўнгги муддати 15 октябрь этиб белгиланди

·       1 октябрдан ОТМ раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизими жорий этилади

 

Мактаб ва мактабгача таълим

 ·       ХТВ «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами бўйича ота-оналарга мурожаат билан чиқди

·       Мактабгача таълимдаги ноқонуний харажатларнинг 28 фоизи «ўлик жонлар» ҳисобига тўғри келган - МТВ

·       Чет тиллар ўқитувчиларининг маошларига ойлик устама белгилаш учун тест ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилади

·       ДХШ асосида ишлаётган мактаблар: қатор вилоятларда ҳолат қониқарли эмас

 

Партиялар, депутатлар ва сайлов

·       Депутат: «Амалий ишлар кучаймагунча, ислоҳотлар депсиниб тураверади»

·       Халқ демократик партияси нимадан воз кечди?

·       Депутат: Автомобилларга давлат рақамлари берилишидаги камчиликларга қачон чек қўйилади?

·       Сиёсий партиялар имзо тўплашни бошлади

·       Қонунчилик палатасида норма ижодкорлиги танқидий таҳлил қилинди

·       Сайловда қонун бузилса, фуқаролар кимга мурожаат қилади?

 

ОАВ ва сўз эркинлиги

·       Алламжонов: «АОКА ҳар бир журналист ва блогерни ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилишни давом эттиради»

·       Ахборот олиш эркинлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

·       Сайлов ташвиқоти оммавий ахборот воситаларида қандай ёритилади?

·       ЕХҲТ бош котиби сўз эркинлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чораларни юқори баҳолади

 

Жамият

·       Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг турлари аниқ белгилаб қўйилади

·       Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?

·       Уй-жойга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини саралаб олиш тартиби лойиҳаси эълон қилинди

·       ФВВ энди пуллик хизматлар ҳам кўрсатади

·       Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тасдиқланди

·       Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни қандай қонунийлаштириш мумкин?

 

Миграция

 ·       Вақтингизни ва нақдингизни сақлаб қолинг: Грин-карта ўйновчилар учун эслатмалар

·       Грин-карта учун ариза топшириш муддати эълон қилинди. Энди талабгорларда хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт

·       Грин-карта ўйнаш учун қизил паспорт олиш шартми? АҚШ консули батафсил изоҳ берди

·       ТИВ Приморье ўлкасида бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

 

Туризм, санъат ва маданият

·       Ўзбекистондаги илк агротуризм қишлоғи эълон қилинди. У Қашқадарё вилоятида (фото)

·       Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади

·       Тошкентда «Тасанно-2019» халқаро миллий таомлар фестивали ўтказилди (фото)

·       Тошкент 2022 йилда «Бутунжаҳон китоб пойтахти» бўлиши мумкин

·       2019 йилда Ўзбекистонга 4,3 млндан кўпроқ сайёҳ [SS1] ташриф буюрди

·       Ўзбекистонда «Кексалар ҳафталиги» белгиланди

 

Ҳуқуқ-тартибот

 ·       Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ ва ППХ ходимларида бодикамералар ишга туширилди

·       Пиёдалар ўтиш йўлакларига махсус светофорлар ўрнатилиши мумкин

·       Тошкент шаҳар прокуратураси Олмазор туман ҳокими ўринбосарига жиноят иши қўзғатишни рад этди

·       Турколог-олим Андрей Кубатин тўлиқ оқланди ва суд залидан озод этилди, Омбудсман бу қарорни олқишлади

·       Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилади

 

Таҳлилий мақолалар

·       «Дунё – фоний, прописка – боқийдир...» — Фуқароларни тоифалаштирувчи тизим ҳақида

·       «Buyuk kelajak» яна бир экспертидан «айрилди». Вазият бўйича расмий изоҳ берилмаяпти

·       Иқлим ўзгариши Ўзбекистонда қандай салбий оқибатларга олиб келяпти?

·       Боғот тумани ҳокими жаримага тортилди. Туманда фуқаролар пахта теримига мажбуран жалб этилган

·       «Давлат органлари нафақат фуқаролар учун, балки бошқа ҳукумат ташкилотлари учун ҳам ёпиқ» — Эксперт

·       «У менга мулозамат қилмади» — «Эрка» амалдор ва сарсон фуқаро

 

Долзарб мавзулар

·       Ихтиёр Абдуллаевга ҳукм ўқилди

·       Ихтиёр Абдуллаев иши: ДХХ раисининг собиқ ўринбосари 16 йилга, собиқ маслаҳатчи 17 йилга қамалди

·       «Straus House» раҳбари Иброҳим Исроилов қамоққа олинди

·       Манба: Отабек Муродов қамоққа олинди

·       «Human хусусий бандлик агентлиги»га ишониб, алданиб қолган хоразмликлар пулини қайтариб олишда ёрдам кутмоқда

 

Интервьюлар

 ·       «Қолипга солинган фикрлар ёшларга қизиқ эмас» — Ёшлар иттифоқини ўзгартиришга интилаётган Алишер Саъдуллаев билан суҳбат

·        «Асосан данғиллама уйлари ва машиналари бор, тўлов қобилияти юқори одамлар можаро келтириб чиқаришади» — МИБ раҳбари билан интервью

·       Ботир Қудратхўжаев: «Нореал қарздорлик бор, аммо у МИБ туфайли келиб чиқмаган»

·       «E-IJRO AUKSION» орқали мулк харид қилган шахснинг ҳуқуқи қай даражада кафолатланган?

 

Репортажлар ва суриштирувлар

·       «Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозирлар». Паст Дарғомда 25 йиллик фермернинг далалари тартибга зид равишда тортиб олинган

·       Қарши шаҳрида янги қурилган кўп қаватли уй нега ҳувиллаб қолмоқда?

·       «Қонунларингиз амалда ишламаяпти». Хоразмда корхонани банкротлик ёқасига олиб келишда сунъий схемалардан фойдаланилганмиди?

·       Денов туманидаги чиқинди полигони: Аҳоли «Тоза ҳудуд»нинг аччиқ тутунидан азият чекмоқда

·       Шовот туманида икки фуқарога бир жойдан ер берилган. 4 йиллик можаро тафсилотлари

·       «Режада бўлган, лекин чиқариб ташланган» — Попнинг аянчли ҳолатдаги йўллари ва немис асирлари қурганидан бери таъмирланмаган шифохона ҳақида

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

МДҲ янгиликлари

·       Беларусь президенти далаларида Шавкат Мирзиёев юборган қовун уруғларидан мўл-кўл ҳосил олинди

·       КХШТ Афғонистондаги "Толибон" ва ИШИД жангарилари сонини маълум қилди

·       Туркманистон президентига янги унвон берилди

·       Туркманистонлик вазир қўлида кишанлар билан телевидение орқали коррупциядаги айбини тан олди

·       Қирғизистон Россиядан пул жўнатмаларига қўйилган чеклов миқдорини оширишни сўради.

 

Жаҳон янгиликлари

 ·       Сўнгги кунларнинг асосий можароси. Трампнинг Зеленский билан июлдаги суҳбати нимани англатади?

·       АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди

·       Индонезияда ўтган йили Boeing 737 Max самолёти нима учун қулаб тушгани маълум бўлди

·       АҚШ Эроннинг нефть санкцияларидан йўқотишларини 50 млрд долларга баҳолади

·       АҚШ конгрессида Трампнинг импичменти жараёни бошланмоқда

·       Борис Жонсон тўхтатиб қўйган Британия парламенти ўз ишини қайтадан бошлади

·       АҚШ Хитойнинг 5 та компаниясига қарши санкциялар жорий этди

·       Руҳоний БМТ минбаридан АҚШни «иқтисодий терроризм»да айблади ва БМТ бош қароргоҳининг АҚШдан бошқа давлатга кўчирилиши ғоясини қўллаб-қувватлади

·       Халқаро валюта жамғармасига янги раҳбар тайинланди

·       Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди

·       Истанбулдаги зилзиладан 473та бинога шикаст етди, 34 киши жароҳатланди

·       Афғонистонда президентлик сайловларида овоз бериш расман якунланди

 

Қизиқарли янгиликлар

·       «Аллоҳга шукр, биз етиб келдик»: БААлик биринчи фазогир орбитадан юртдошларига салом йўллади

·       Олимлар умрни узайтирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилишди

·       Mitsubishi бир ходими сабабли 320 млн доллар йўқотди

·       Хитойда дунёдаги энг катта халқаро аэропорт очилди

·       Саудия Арабистонида илк бор туристик визалар берила бошланди

 

СПОРТ ЯНГИЛИКЛАРИ

·       Вадим Абрамов — Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи

·       «Менинг давримда ҳар бир ўзбекистонлик миллий жамоага номзод» – Вадим Абрамов билан эксклюзив интервью

·       Эктор Купер истеъфога чиқарилди

·       Чет эллик мураббий. Купернинг истеъфоси ҳақида

·       Купер айбдормиди? Фақат Куперми?

·       The Best-2019. ФИФА йилнинг энг яхшиларини эълон қилди

·       Лионель Месси – йилнинг энг яхши футболчиси

·       Даврон Файзиев истеъфога чиқарилди. Тачмурод Агамуродов — «Динамо»нинг янги бош мураббийи

·       Ўзбекистон Кубоги. «Пахтакор» финалга чиқди

·       Токио-2020 йўлланмаси тикилган Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон жиддий гуруҳда

·       Ўзбекистон хоккей федерацияси IIHF’га қабул қилинди

Мавзуга оид