Жаҳон | 10:30 / 13.10.2019
19022
1 дақиқада ўқилади

Европанинг 3та давлати Туркияга қурол етказишни тўхтатди 

Фото: REUTERS/Murad Sezer

Франция ташқи ишлар вазирлиги Туркияга Сурия шимолидаги жанговар ҳаракатларда қўлланиши мумкин бўлган барча қуролларни етказиш тўхтатилганини эълон қилди.    

“Бу қарор дарҳол кучга киради”, дейилган вазирлик баёнотида.

Аввалроқ шундай қарорни Германия ва Нидерландия қабул қилганди. Шунингдек, Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиёти оқибатларини келаётган ҳафтада муҳокама қилишлари кутилмоқда. 

Туркия айни вақтда Сурия шимолида курд отрядлари ва ИШИД жангариларига қарши амалиёт ўтказмоқда. Европа давлатлари Анқарани жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирмоқда.

Мавзуга оид