Меценатлик тўғрисидаги қонун эълон қилинди
“Меценатлик тўғрисида”ги қонун эълон қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Меценатлик – бу ҳомийлик, бироқ алоҳида олинган соҳаларда: маданият ва санъат, илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият. Жисмоний ва юридик шахслар, резидент ва норезидентлар меценат бўлиши мумкин. Фақат Ўзбекистон фуқаролари улардан кўмак олишлари мумкин.
Меценатлик фаолияти – ихтиёрий, унинг мақсадларини танлаш – эркин. Ҳеч ким қонунда белгиланган мақсадларни танлаш эркинлигини чеклашга ҳақли эмас:
• мамлакатнинг маданий мерос объектларини сақлаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу соҳада тегишли дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;
• маданият ва санъат соҳасидаги касбий фаолиятни, шу жумладан ёш истеъдодларни ва арбобларни қўллаб-қувватлаш;
• жисмоний ва юридик шахсларнинг маданият ва санъатни ривожлантиришда иштирок этиши учун маънавий рағбатлантириш омилларини ҳамда бошқа омилларни кенгайтириш.
Қўллаб-қувватлаш сифатида мол-мулк беғараз берилиши, ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши мумкин ва б. Меценатлар ва кўмак олувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар улар ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Кўмак олувчилар доираси ва унинг шаклини меценат мустақил равишда белгилайди. Меценатликни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш мумкин эмас.
Давлат меценатларни қўллаб-қувватлайди, шу жумладан солиқ имтиёзлари ва преференциялари билан қўллаб-қувватлайди. Хусусан, амалдаги Солиқ кодексида ҳомийлик қисмида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, импорт қилишда ҚҚС ва акциз солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган (СКнинг 159-моддаси, 1-банди, 211-моддаси 4-банди, 230-моддаси 2-қисми 3-банди 2-хатбоши). Бундан ташқари, меценатларни давлат ёки бошқа мукофотлар билан тақдирлашлари, номларини абадийлаштиришлари мумкин.
Бунда кўмак кўрсатиш факти ва унинг мақсадлари фақат меценатнинг розилиги билан тарқатилиши мумкин. Жамоатчиликка етказиш учун ОАВ ва Интернетдаги ахборот ресурсларидан фойдаланишлари мумкин.
Мавзуга оид
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024