Ўзбекистон | 16:48 / 24.10.2019
18865
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларига ҳарбий-жанговар техникалар топширилди

Тадбир давомида кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар ҳарбий техникалар, қурол-яроғлар билан яқиндан танишиш, уларнинг ички кўринишини, асл намуналарини ўз кўзи билан кўриш имконига эга бўлди. 

Бугун, 24 октябрь куни Термиз шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларига замонавий ҳарбий-жанговар техникаларнинг калитлари топширилди

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов, Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий қўшинлар қўмондонлиги, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари ҳамда ҳарбий техникаларни қабул қилган ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Тадбир давомида кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар ҳарбийларнинг жанговар кўргазмали чиқишлари, ҳарбий техникалар, қурол-яроғлар билан яқиндан танишиш, уларнинг ички кўринишини, асл намуналарини ўз кўзи билан кўриш имконига эга бўлди. 

Шундан сўнг замон талабларга тўлиқ жавоб берадиган, салонидан янгилик ифори кетиб улгурмаган 100дан ортиқ ҳарбий-жанговар техникалар вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги ҳарбий қисмлар сари йўл олди.

 

Мавзуга оид