Ўзбекистон | 15:12 / 13.11.2019
62803
2 дақиқада ўқилади

«Минор» масжидига янги имом тайинланди

Тошкент шаҳридаги марказий масжидларга янги имом-хатиблар тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилишича, Учтепа тумани «Саид Ваққос ота» жоме масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

Фозилжон домла Убайдуллаев

Ушбу масжидга 2019 йил январидан буён Тошкент шаҳрининг собиқ бош имом хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов имомлик қилиб келаётганди. 

Раҳимберди домла Раҳмонов

Раҳимберди домла Раҳмонов 2019 йилнинг августида Тошкент шаҳри бош имоми лавозимидан озод этилди, лекин «Минор» жоме масжидига имомлик қилишда давом этаётганди.

Эндиликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги жоме масжидларда кўп йиллар хизмат қилган Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Камолон» даҳасидаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди. У 2014-2018 йилларда ҳам ушбу масжидда ишлаган.

«Хўжа Аламбардор» масжидига 2019 йил февралида Одилхон қори Юнусхон ўғли имом-хатиб этиб тайинланган, 2019 йилнинг сентябрида эса соғлигидаги муаммолар туфайли ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид