Тошкентдаги масжид таҳоратхонасида ўғрилик содир бўлди
Жабрланувчи курткаси чўнтагидан олиб кетилган ҳамёнда пул билан бирга ҳужжатлари ҳам бўлганини айтмоқда. Ҳолат кузатув камераларига тушиб қолган.
21 феврал куни Тошкент шаҳридаги Минор жоме масжиди таҳоратхонасида ўғрилик содир этилди. Номаълум шахс таҳорат олаётган фуқаролардан бирининг курткаси чўнтагидан ҳамёнини олиб кетган. Ушбу ҳолат эса кузатув камерасига тушиб қолган.
“Пешин намозини ўқиш учун масжидга бордим. Таҳоратхонада курткамни ечиб қўйиб, таҳорат олаётгандим. Шу жараёнда чўнтагимдан ҳамёнимни ўғирлаб кетишибди. Кузатув камераларида бир фуқаро гўёки ўзининг курткасини олган бўлиб, ўғрилик қилгани тушиб қолган.
Ҳамёнимда унча кўп пул бўлмаган. Аммо ҳужжатларим, жумладан, ҳайдовчилик гувоҳномам бор эди. Одамлар ҳатто масжидда ҳам огоҳ бўлишлари кераклигини тушундим”, — дейди Kun.uz’га мурожаат қилган фуқаро.
Жабрланувчи дарҳол ҳолат юзасидан ИИБга мурожаат қилган.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024