Ўзбекистон | 15:04 / 16.11.2019
15836
1 дақиқада ўқилади

ИИВ тизимида янги тайинлов амалга оширилди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари – Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу лавозимни подполковник Ойбек Қулбеков эгаллади. У Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 16 ноябрдаги буйруғи билан шу ишга ўтказилди.

Ойбек Қулбеков бунга қадар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид