Фан-техника | 04:25 / 24.11.2019
7941
1 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқларнинг миллиарддан ортиқ фойдаланувчиларига оид маълумотлар интернетда очиқ ҳолда жойлаштирилгани маълум бўлди

Фото: Pixabay

Киберхавфсизлик бўйича америкалик эксперт Винни Тройя ижтимоий тармоқларнинг 1,2 млрд нафар фойдаланувчиларига оид маълумотлар базасини аниқлади. Бу ҳақда Wired хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ушбу маълумот Google Cloud булутли сервисида жойлаштирилган. Унда Facebook, Twitter, LinkedIn ва Github фойдаланувчиларига оид маълумотлар, 50 млнга яқин уй ва уяли телефонлар рақамлари, 622 та электрон почта манзили қайд этилган.

Маълумотларнинг катта қисми People Data Labs компаниясига тегишли бўлган. Компания асосчиси Шон Торн компания маълумотлар топилган сервисдан фойдаланмаслигини билдирди. 
Wired нашри ушбу базадаги олти фойдаланувчига оид маълумотларни текшириб кўрди, маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланди.

Тройя бу ҳақда Федерал қидирув бюросига маълум қилган. Бир неча соатдан сўнг сервер ўчирилган ва маълумотлар базасига кириш имкони йўқолган. 

Мавзуга оид