Жаҳон | 23:43 / 16.12.2019
6910
1 дақиқада ўқилади

Африка яқинида қароқчилар нефть танкерига ҳужум қилди

Фото: Splash 247

Африка яқинида, Гвинея кўрфазида қароқчилар Британиянинг Union Maritime Ltd. компаниясига тегишли Duke нефть танкерига ҳужум қилди.

Таъкидланишича, Анголадан Тогога йўналаётган танкер 15 декабрда ҳужумга учраган.

Lloyd's List нашрининг хабар беришича, Маршалл ороллари байроғи остида сузган танкер Ломе портидан 110 денгиз мили узоқлигида ҳужумга учраган. Қароқчилар кема экипажининг 20 аъзосини гаровга олган. Улар орасида Ҳиндистон ва Нигерия фуқаролари бор. Бир денгизчи кемада уни бошқариш учун қолдирилган. 

Мавзуга оид