Ўзбекистон | 21:50 / 18.12.2019
78919
1 дақиқада ўқилади

Юнусободдаги фожиа қурбонлари сони ошди. Қидирув ишлари давом этмоқда

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида рўй берган ер ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 нафарни ташкил этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудда олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишлари давомида яна бир кишининг жасади чиқариб олингани ва унинг шахси аниқлангани ҳақида маълумот берди.

«Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан тўртинчи фуқаронинг жасади олиб чиқилди ва унинг шахси аниқланди:
А.Диёров – 1986 йилда туғилган.
Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Бундан аввалроқ вазирлик ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган уч кишининг шахсига аниқлик киритганди:

О.Абдуллаев, 1989 йилда туғилган;
Ж.Равшанов, 1989 йилда туғилган;
Д.Абдуллаев, 1999 йилда туғилган.

Мавзуга оид