Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди
Гидрометеоролигия хизмати марказининг берган маълумотига кўра, 2019 йил 21 декабрь куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис, Қамчиқ довони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қамчиқ довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шохобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) яратилган.
Билдирилишича, қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмас, қор кўчиши хавфи мавжуд.
ФВВ Қамчиқ довони бўйича қўшимча маълумотлар кун давомида бериб борилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
11:30 / 11.09.2022
Қамчиқдаги ЙТҲ 9 та автомобил иштирокида содир бўлгани маълум қилинди
12:40 / 21.07.2022
Қамчиқ довонида юк машинаси ва Damas тўқнашди. 4 киши ҳалок бўлган
08:16 / 29.05.2022
Қамчиқ довонида Nexia пастликка тушиб кетди
15:52 / 16.04.2022