Ўзбекистон | 16:44 / 22.12.2019
16573
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда илк марта сайловда қатнашганларга эсдалик совғалари берилди (фото)

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида вакиллик органларига сайловлар давом этмоқда. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Тошкентдаги баъзи сайлов участкаларида илк марта овоз бераётганларга махсус эсдалик совғалари берилган.

Айрим фуқаролар «Сайлов куни билан, байрам билан», дея кўтаринки кайфиятда овоз беришмоқда. Шунингдек, турли сабаблар туфайли номзодларнинг дастури ва таржимайи ҳоли билан аввалроқ танишмай, овоз бериш арафасидагина плакатга кўз югуртираётган сайловчилар ҳам етарлича топилади.

ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси махсус кординатори Георгий Церетелининг фикрича, якшанба куни экани ва ҳавонинг совуқлиги учун тушгача сайловчилар сони нисбатан кам бўлган.

Kun.uz фотомухбири Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларида бўлиб, жараёндаги муҳитни камера объективига муҳрлади.

Мавзуга оид