Жаҳон | 01:10 / 24.12.2019
27360
1 дақиқада ўқилади

Украина Путиннинг Қримга ташрифига норозилик билдирди

Фото: РИА "Новости"

Украина ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путиннинг Қримга темир йўл очилиши муносабати билан ташриф буюрганига қарши чиқди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинган. 

Вазирлик маълумотларига кўра, Украина Путиннинг Қримга ташрифи келишилмагани сабабли норозилик билдирмоқда.

Шунингдек, Украина Россия Қримда Киевнинг розилигисиз ва ҳалқаро меъёрларни қўпол бузган ҳолда кўприк қурганини айтган. 

23 декабрда Путин ва Қрим раҳбари Сергей Аксенов Қрим кўприги бўйлаб Керчдан Тамангача поездда йўл олишган. 

Мавзуга оид