Эроннинг энг баланд биносига «ҳимоя ниқоби тақилди»
Эронда компьютер махсус эффектлари бўйича мутахассис ва визуализатор Ҳамид Абраҳимния Эроннинг энг баланд биноси – «Бурж Милад» осмонўпар биносига катта ниқобни «тақиб қўйди».
Гап шундаки, мутахассис монтаж ёрдамида «бинони коронавирусдан сақлаш мақсадида иккита вертолёт ёрдамида унга ниқоб тақиб қўйиладиган» видео ишлаган. У ўз ишини Instagram’даги саҳифасида жойлаган.
“Биз коронавирусни енгамиз. Ушбу рамзий ишим мен яшайдиган шаҳарда касалликка қарши биргаликдаги курашни акс эттиради. Ўзингизни ҳимоя қилиш учун ЖССТ тавсиялари билан танишиб чиқиб, уларга амал қилинг”, деб изоҳ қолдирган дизайнер ўз ролигига.
Постга изоҳларда фойдаланувчилар муаллифни видео ҳаққоний чиққани ва муаммога эътиборни антиқа йўл билан қаратгани учун мақташган. Коронавирус аниқланган бошқа давлатлар вакиллари ҳам Ҳамиддан уларнинг шаҳарларидаги машҳур биноларга “ниқоб тақиб қўйишни” сўрашган.
Охирги маълумотларга кўра, Эронда 2336 киши коронавирусга чалинган, 77 киши ундан вафот этган.
Хабар қилинишича, Эронда яна бир амалдор - саноат, конлар ва савдо вазири Ризо Раҳмонийда ҳам коронавирус аниқланган.
Мавзуга оид
16:57 / 22.09.2024
Эронда кўмир конида портлаш рўй берди. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
11:10 / 17.09.2024