Жаҳон | 18:11 / 07.03.2020
42484
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонининг уч шаҳзодаси давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинди

Шаҳзодалар Аҳмад бин Абдул Азиз, Муҳаммад бин Наиф ва унинг укаси Наввоф бин Наиф ўлим жазосига ёки бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Муҳаммад ибн Наиф Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси эди, аммо 2017 йилда унинг ўрнини Муҳаммад ибн Салмон эгаллади / Getty Images

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауднинг укаси ва икки жияни давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинди. Ливаннинг Al-Akhbar газетаси хабар беришича, шаҳзодалар Аҳмад бин Абдул Азиз, Муҳаммад бин Наиф ва унинг укаси Наввоф бин Наиф ўлим жазосига ёки бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, улар қироллик саройи қўриқлаш хизмати томонидан ушланган, уларнинг уйларида тинтув ўтказилган.

"Қиролнинг укаси Аҳмад ва шаҳзодалар Муҳаммад ҳамда Наввофнинг қаерда эканлиги номаълум", - деб ёзади Al-Akhbar.

Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси раҳбарлигидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича олий қўмита 2017 йил ноябрда  Ар-Риёдда қироллик оиласининг ўнлаб аъзолари, давлат хизматчилари ва тадбиркорларни молиявий ва лавозимий жиноятларда айблаб ҳибсга олганди. Айбланувчиларнинг деярли барчаси етказилган зарарни қоплаш учун ўз активларининг бир қисмини давлатга беришга рози бўлган.

Мавзуга оид