Спорт | 22:56 / 07.03.2020
5745
2 дақиқада ўқилади

“Хумо” Олий хоккей лигаси плей-оффининг чорак финалига чиқди 

Фото: hchumo.uz

Олий хоккей лигаси дебютанти Тошкентнинг “Хумо” клуби Нефтекамскнинг (Бошқирдистон) “Торос” клуби устидан меҳмонда иродали ғалабага эришиб, лига плей-офф босқичининг чорак финалига йўл олди.

Учрашув 2:3 ҳисобида Тошкент клуби фойдасига ҳал бўлди. “Хумо”га кейинги даврага чиқиш учун 7 та ўйин талаб этилди. Сериядаги умумий ҳисоб Тошкент клуби фойдасига 4:3 кўринишини олди.    

“Хумо” ОХЛ плей-оффининг чорак финалига чиққан 7-жамоа бўлди.

Аввалроқ бу натижага “Рубин”, “Югра”, “Звезда”, “Динамо” (Санкт-Петербург), “Барс” ва “СКА-Нева” эришганди.

Охирги чорак финалчи “Лада” ва “Нефтяник” ўртасидаги баҳсда аниқланади.

“Хумо” чорак финалда Москванинг “Звезда” клуби билан учрашади.

1/8 финал. 7-учрашув
|“Торос” (Нефтекамск) — “Хумо” (Тошкент) — 2:3 (0:0, 2:1, 0:2)
Голлар: Дубровский — 2 (Абдеев), 33:51 — 1:0. Еркин — 2 (Казаков, Анисин), 38:15 — 1:1. Баранов — 1, 39:04 — 2:1. Казаков — 3 (Пепеляев, Анисин), 49:49 — 2:2. Воронин — 2 (Здунов, Григоренко), 50:30 — 2:3.

Мавзуга оид