Ўзбекистон | 00:08 / 14.03.2020
92243
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон учта давлат билан авиақатновларни тўхтатди, 6 та давлат фуқароларининг кириши тақиқланди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ўзбекистонга коронавирус киришининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида 14 мартдан Ўзбекистон билан Франция, Испания, Буюк Британия ўртасидаги барча авиақатновлар тўхтатилади.

Хитой, Корея Республикаси, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига барча турдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши вақтинча тўхтатилади.
 
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилишида шундай қарорга келинди, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
 

Унга кўра, чекловлар қуйидаги шахсларга тааллуқли эмас:

  • дипломатик ва хизмат паспорти эгалари;
  • чеклов ўрнатилган мамлакатлар фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан олдин охирги 14 кун ичида чеклов ўрнатилган мамлакатларда бўлмаган бўлса.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус 11 март куни коронавирус пандемияга айланганини маълум қилганди.

Мавзуга оид