Ўзбекистон | 15:30 / 17.03.2020
4794
1 дақиқада ўқилади

Капитал бозори агентлиги директорининг биринчи ўринбосари тайинланди 

Турсунбой Маҳкамов Капитал бозори агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади

Турсунбой Маҳкамов

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 16 мартдаги қарорига мувофиқ, Турсунбой Эркинович Маҳкамов Капитал бозори агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Т.Маҳкамов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Агентликнинг Капитал бозорини таҳлил қилиш ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Турсунбой Маҳкамов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалавриати (2004 й.) ва магистратурасини (2006 й.) тамомлаган, мутахассислиги – халқаро иқтисодий муносабатлар.

Маълумот учун, бунга қадар Асқар Обидов Капитал бозори агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. У 2019 йил 26 сентябрь куни лавозимини тарк этган.

Мавзуга оид