Ўзбекистон | 20:40 / 18.03.2020
7355
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус сабабли дунё бўйича 25 миллионта иш ўрни йўқотилиши мумкин

2008-2009 йиллардаги инқирозда 22 миллион киши ишидан айрилган.

Фото: Shutterstock

Коронавирус пандемияси 25 миллионта иш ўрни йўқотилишига олиб келиши мумкин, деб тахмин қилмоқда Халқаро меҳнат ташкилоти.

ашкилот ишлаб чиққан турли сценарийларга кўра, COVID-19 пандемиясининг жаҳон ЯИМ таъсири сабабли 5,3 миллиондан 24,7 миллион нафаргача инсон иш жойидан айрилиши мумкин.

Таққослаш учун, 2008-2009 йиллардаги инқирозда 22 миллион киши ишидан айрилган.

ХМТнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ишчилар йил охиригача 860 миллиард доллардан 3,4 триллион долларгача маблағ йўқотишлари мумкин. Бу харид қобилиятининг пасайишига олиб келади ҳамда бизнес ва жаҳон иқтисодиётига зарба бўлиб тушади. Ишлаб чиқариш соҳасида 8,8 миллиондан 35 миллион нафаргача инсон қашшоқликка дуч келиши мумкин.

"Эндиликда бу нафақат соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал инқироз, балки меҳнат бозоридаги йирик инқироз ҳамдир", - деди ХМТ бош директори Гай Райдер.  

Аввалроқ дунё бўйлаб парвозлар бекор қилинишидан авиакомпаниялар зарар кўра бошлагани, бу кетишда банкрот бўлишлари мумкинлиги айтилганди.

Мавзуга оид