Ўзбекистон | 23:18 / 23.03.2020
171539
2 дақиқада ўқилади

Қайси вилоятда қанча одам уй карантинига олингани маълум бўлди

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Ўзбекистонда карантинга олинган шахслар сонига оид рақамларни очиқлади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Жорий йилнинг 27 февралидан 22 мартига қадар республикага чегара орқали кириб келган 837 минг нафар фуқаро [бирламчи] тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан келган 19 479 нафар шахс 14 кунлик тиббий карантинга олинган.

Ҳозирги кунга келиб, улардан 6 748 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларининг хулосалари асосида карантиндан ечилган, қолган 12 731 нафари тиббий кузатувда қолмоқда. Улардан 7 416  нафари тиббиёт масканларида, 5 315 нафари уй шароитида карантин ўтамоқдалар», деди Ғиёсов.

ИИВ расмийси қайси ҳудудда қанча одам уй карантинига олинганига ҳам ойдинлик киритди:

  • Тошкент шаҳрида – 1 794 нафар
  • Тошкент вилояти – 783
  • Навоий в. – 380
  • Бухоро в. – 373
  • Жиззах в. – 336
  • Наманган в. – 311
  • Сурхондарё в. – 262
  • Самарқанд в. – 250
  • Хоразм в. – 218
  • Қашқадарё в. – 202
  • Андижон в. – 170
  • Фарғона в. – 157
  • Қорақалпоғистон – 44
  • Сирдарё в. – 35.

«Уларнинг барчаси, яъни 5 315 нафари ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя этиши юзасидан расмий огоҳлантирилдилар», деди Шоҳруҳ Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, 23 март кунидан эътиборан бутун мамлакат бўйлаб тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш тақиқланди. 25 мартдан кўчага ниқобсиз чиққан фуқаролар жаримага тортилади.

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Мавзуга оид