Ўзбекистон | 17:20 / 26.03.2020
67272
2 дақиқада ўқилади

Фото: Юқори Чирчиқда 20 800 ўринли махсус шифохона фойдаланишга топширилиши кутилмоқда

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида карантинга олинган фуқароларни сақлаш учун махсус шифохона қурилмоқда. 55 гектар ҳудудда барпо этилаётган 3 467 контейнер ўрнатилиб, барча қулайликларга эга контейнерларда 4 нафардан 8 нафаргача шахс учун мўлжалланмоқда. 

Фото: Тош вил ҳокимлиги ахборот хизмати / Нозимбек Исмоилов

Махсус шифохонада чартер рейсларда хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган ўзбекистонликлар карантинда сақланади. Пойтахтдан 25 километр узоқликда. Бу ерда барча шароитлар мавжуд бўлади. Шифохонани 5 иш кунида барпо этиш кўзда тутилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобуловнинг Kun.uz’га маълум қилишича, айни пайтда қурилиш объектида 45 та бригада 1 100 нафардан ошиқ қурувчи, 100дан ортиқ оғир техника ишлаяпти. Қурилиш якунида карантин муассасасида 20 800 нафар шахс изоляцияга олинади.

Махсус изоляция хоналарида 4 киши даволаниб, профилактика қилинади. Хоналар барча тиббиёт жиҳозлари ва санитария-гигиена воситалари билан жиҳозланган. Шунингдек мажмуада овқатланиш, лаборатория, тиббиёт ходимлари ва хўжалик қисмларини ҳам қуриш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Махсус карантин хонасида тиббиёт ходимлари учун тураржойлар, реанимация бўлимлари ва карантин учун махсус хоналар ҳам барпо этилади. Контейнерлар электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув ва бошқа коммуникация тармоқларига уланади. 

28 март куни фойдаланишга топширилиши кутилаётган махсус шифохона қурилиши қандай кечаётгани ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати фоторепортаж тайёрлаган.

Мавзуга оид