Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.
Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан қўшимча ер майдони ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг қарори чиқди.
Қайд қилинишича, Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.
Туманнинг Ўзбекистон, Гулистон, Истиқлол маҳаллаларидаги ҳудудлар Янги Тошкент ҳудудига ўтказилади.
Таъкидланишича, Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси томонидан мазкур ер майдонларини белгиланган тартибда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Аввалроқ, Республика даражасидаги ижро органлари идоралари (вазирликлар) Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиб, уларнинг ҳозирги бинолари сотилиши ҳақида хабар берилган эди.
Кейинроқ, Тошкент вилояти Кадастр бошқармаси Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган маҳаллалар ҳақида маълумот берди.
Мавзуга оид
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
12:30 / 24.10.2024
Тошкент вилоятининг уч ҳудудида сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди
13:30 / 22.10.2024
Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
15:12 / 20.10.2024