Жамият | 15:12 / 20.10.2024
3676
1 дақиқада ўқилади

Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти яшовчи 38 ёшли аёл М.Ғ. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидаги 15 млн cўм пул номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи У.Р. исмли шахс содир этгани аниқланган

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган У.Р. жабрланувчи М.Ғ.га қўнғироқ қилган ва ўзини банк хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништирган.

Сўнг сохта ҳаволали смс хабарнома юбориб, аёлнинг банк картаси бошқарувини қўлга киритган ва унинг ҳисобида бўлган 15 млн сўмни ўзининг банк картасига ўтказиб олган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан У.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид