Ўзбекистон | 12:10 / 28.03.2020
50073
1 дақиқада ўқилади
Юқори Чирчиқдаги махсус шифохонага 650 нафар фуқаро жойлаштирилди
Жорий йилнинг 27 март куни хориждан олиб келинган 650 нафар фуқаро у ерга қабул қилинди
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган карантин зонасининг дастлабки лотлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг хабар беришича, жорий йил 27 март куни хориждан олиб келинган 650 нафар фуқаро у ерга қабул қилинди.
55 гектар ҳудудда 3 467 контейнер ўрнатилади, барча қулайликларга эга контейнерлар 4 нафардан 8 нафаргача шахс учун мўлжалланган.
Махсус шифохонада чартер рейсларда хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган ўзбекистонликлар карантинда сақланади. Пойтахтдан 25 километр узоқликда жойлашган.
Мавзуга оид
14:02 / 26.07.2024
Тошкент вилоятида BМW йўл четида тўхтаб турган Tracker’га бориб урилди
18:26 / 17.07.2024
Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган маҳаллалар маълум қилинди
07:29 / 13.06.2024
Тошкент вилоятида чўмилишга бориб, дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган бола қутқарилди
08:00 / 05.03.2024