Покистондан 22 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
Душанба, 6 апрель куни Ўзбекистондаги 128 нафар покистонлик Покистон халқаро авиакомпаниясининг махсус парвози билан мамлакатга қайтарилди.
Элчихона тарқатган пресс-релизга таяниб AAJTVнинг хабар беришича, гуманитар ишора сифатида худди шу рейс орқали 22 нафар Ўзбекистон фуқаролари Покистондан қайтарилган.
«Ушбу покистонлик фуқаролар орасида Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатли визалар билан келган ва COVID-19 авж олганидан кейин халқаро рейсларнинг тўхтатилиши сабабли Покистонга қайтиб кела олмаган сайёҳлар киради» , - дея маълумот берилади хабарда.
Покистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ўз фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш билан боғлиқ барча шароитларни яратиб берган ҳамда эвакуация ишларини ташкил этишда фаол иштирок этган.
Мавзуга оид
14:34 / 06.10.2024
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
14:10 / 10.09.2024