Виза муддати тугаётган ўзбекистонликлар масаласи АҚШ Давлат департаментида кўрилмоқда - ТИВ
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси шу йилнинг 17 март куни АҚШ Давлат департаментига расмий нота юборган
Бу ҳақида бугун, 18 апрель куни АОКАда ўтказилган онлайн брифингда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов маълум қилди.
Авазбек Ҳожиметовнинг таъкидлашича, расмий нотада АҚШ Давлат департаментидан Ўзбекистон фуқароларининг виза муддатларини узайтиришда енгиллик бериш, уларнинг мурожаатларини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш сўралган.
«АҚШда бўлиб турган баъзи Ўзбекистон фуқароларининг виза муддати тугаётганлигини ва рейслар бекор қилинганини инобатга олиб, мазкур нота АҚШ Давлат департаменти томонидан кўриб чиқилмоқда, бироқ бу масала бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.
Шунинг учун АҚШга кириш визаси муддати тугаётган ватандошларимизга уни қайта расмийлаштириш учун иммиграция хизматининг энг яқин идорасига виза муддати тугашидан олдин мурожаат қилиш тавсия этилади», - деди Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
Бундан ташқари, Авазбек Ҳожиметов 20 апрелдан кейин бошқа давлатларда бўлиб турган фуқароларни олиб келиш учун чартер рейслар ташкил қилиниши ёки авиарейслар йўлга қўйилиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
«Республикадаги аэропортлар иш фаолияти ва авиапарвозларнинг қайта тикланиши ёки чеклов чораларининг узайтирилиши Республика махсус комиссияси томонидан қўшимча равишда эълон қилинади», - дея қайд этди Авзабек Ҳожиметов.
Мавзуга оид
13:13
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55
АҚШ разведкаси Украинанинг Россия ичкарисига зарба йўллашига рухсат берилишига қарши
20:34 / 27.09.2024
Зеленский Ню Йоркда Трамп билан учрашди
18:31 / 27.09.2024