Фан-техника | 11:40 / 25.04.2020
14752
1 дақиқада ўқилади

Telegram гуруҳли видеоқўнғироқлар пайдо бўлиши ҳақида хабар берди

Telegram мессенжери гуруҳли видеоқўнғироқлар функцияси ишга туширилиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда компания хабарида айтилган.

Фото: РБК

Telegram’да таъкидланганидек, функцияни ишга тушириш 2020 йил охиригача режалаштирилган. Хавфсиз гуруҳли видеоқўнғироқлар учун технологияни яратиш мўлжалланмоқда.

«Ҳозирги глобал локдаун видеоалоқа бўйича ишончли восита зарурлигини кўрсатди. 2020 йилда видеоқўнғироқлар 2013 йилдаги хабарлар алмашинувига жуда ўхшаш. Ёки хавфсиз, ёки фойдаланишга яроқли бўлган дастурлар мавжуд, аммо бир вақтнинг ўзида шу икки жиҳатни ўзида бирлаштиргани йўқ. Биз буни ҳал қилмоқчимиз ва 2020 йилда сизни хавфсиз гуруҳли видеоқўнғироқлар билан таъминлашга эътибор қаратамиз», - дейилади Telegram’да.

Мессенжер йил якунларига кўра ойлик аудитория 400 миллионгача кўпайгани ҳақида хабар берди. Бир йил олдин унинг аудиторияси 300 миллион фойдаланувчи эди.

Компаниянинг таъкидлашича, пандемия ва уйдан ишлашга ўтиш шароитида, Telegram ижтимоий тармоқлар йўналишида 20дан ортиқ мамлакатда энг кўп юклаб олинган иловага айланди.

Мавзуга оид